НОТАРИАЛ ИШ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ, НОТАРИАЛ ЎУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир.

Нотариал идораларда нотариал иш юритишни ташкил этиш мазкур қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Нотариал иш юритишни тўғри ташкил қилиш учун нотариал идорада раҳ-барлик қилувчи нотариус жавобгардир.

Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш давлат нотариал идораларида Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) раҳбарининг буйруғи билан нотариал идора ходимларидан бирига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда эса нотариуснинг буйруғи билан нотариуснинг ўзига ёки ходимларидан бирига юкланади.

Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш юклатилган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган ходимга далолатнома асосида топширилади.

Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муноса-бати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.

Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.

Рустам  ЗОКИРЖОНОВ,

нотариус стажёри.