ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕРЛАР ТОПШИРИЛДИ

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳудуд профилактика инспекторлари билан учрашди.

Тадбир аввалида ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, туманда қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Шундан сўнг туман ИИБ моддий техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимларини зарурий воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида 5 нафар профилактика инспекторига замонавий компьютерлар топширилди.