ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Тошкент шаҳридаги Британия менежмент  университетининг  масъул ходимлари билан умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг учрашуви ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ана шундай тадбирлардан бири томонидан 6-мактабда  бўлиб ўтди. Унда Учқўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон, Норин, Уйчи туманларидаги мактаблардан битирувчи синф ўқувчилари қатнашдилар.

Учрашувда университетнинг масъул ходимлари – ўқув ишлари бўйича проректор Юрий Локтионов, ўқитувчи Мария Делане ўқувчиларга Британия менежмент университети ҳақида маълумотлар беришди. Шундан сўнг ўқувчиларнинг университет ҳақидаги  фикрлари ўрганилди. Учрашув давомида энг кўп маълумот тақдим этган, фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Шу куни ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун кириш имтиҳонлари ҳам бўлди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.