Туман ҳокимининг қарори ТУМАНДАГИ ДАФН ЭТИШ ЖОЙЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 101-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Уйчи туман ободонлаштириш бошқармасининг 2022 йил 29 январдаги 01/10-07-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
- Уйчи туманида дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва қурилиш бўлими:
-тумандаги барча қабристонларда дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини бир хилда ижро этилишини;
-мазкур қоидаларда белгиланган нормаларни аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.
- Мазкур қарор туман ҳокимлигининг «Уйчинома» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг «uychi.uz» расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Ушбу қарордан норози шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклансин.
Тумани ҳокими Ш.МУСАЕВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 21 февраль.

