ЮКСАК РАҒБАТ ВА МАСЪУЛИЯТ

Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш  самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур Фармон ижроси натижасида судьялар ва  суд фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш учун одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан ҳамда нафақага чиқиб, фаолиятини давом эттираётган судьяларга «Суд фахрийси» кўкрак нишони жорий этилди.

Фармондан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан «Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосида тўплаган баллари ҳисобидан шаклланти-рилади.

Судлар фаолиятида илк маротаба таъсис этилган ва топширилган бу мукофот одил судловни амалга оширишда виждонан ва сидқидилдан меҳнат қилишда, халқимизнинг суд тизимига ишончини оширишда ҳар бир судья учун юксак рағбат ва масъулиятдир.

Санобар ТЎРАБОЕВА,

фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.