АҲЛИ ЗЕБОЛАР АЙЁМИ
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати би-лан «Хизробод» тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Шодиёнага туманимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига муносиб ҳисса қўшаётган илғор хотин-қизлар вакиллари, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев самимий тилаклар билдирди. Таниқли хонанда Наргиза Азимова, сўз устаси Искандар Ҳамроқулов, туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.

