БОЛА ТАРБИЯСИ – МУҲИМ МАСАЛА

«Энг катта мерос – бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик эса – бу билимсизликдир», -деганларида Президентимиз Ш.Мирзиёев нечоғлик ҳақ эдилар. Ҳақиқатдан ҳам, бугун тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бу борада мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни катта. Ушбу вазифаларни фақатгина ДМТТ тарбиячиларининг зиммасига юклатиб қўймасдан мактаб, оила, маҳалла ва бутун жамоатчилик вакиллари эътиборига ҳавола қилишимиз зарур.

Таълим ва тарбия бир-бирига алоқадор тушунчалар бўлганлиги сабабли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ҳар бир ўтаётган машғулотларида шу икки тушунчага таянган ҳолда иш олиб боришлари керак бўлади. Машғулот муваффақиятли ўтиши учун жиҳозларни ўз вақтида тайёрлаш, уларни танлаш, машғулотнинг мазмуни ва тарбиячи белгилаган методик усулларга боғлиқ. Бу усуллар орқали болада машғулотга бўлган қизиқишни ошириш мумкин. Болалар боғчасидаги таълим олувчи болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш педагогик мураккаб жараёндир. Бу борада тарбиячи педагогика соҳаларига оид бўлган билим, кўникма ва малакаларини ишга солиши керак бўлади.

Машғулотлар давомида болаларнинг бир-бирлари билан мулоқотда бўлишлари, расм чизиб, ҳаракатли ўйинларни бажаришлари лозим, чунки бу турдаги машғулотларда боланинг саводхонлиги ортади, оғзаки нутқи ўсади, сўз бойлиги ошади. Ҳар бир машғулотга қизиққан боланинг онгида, албатта, маънавий ўсиш бўлади. Таълим билан бир қаторда, тарбия малакасини ҳам ошириб боради. Машғулотлар жараёнида болаларда саводхонликни шакллантириш, уларни ўқиш, ёзиш, санаш, оддий математик амаллардан хабардор қилиш, мураккаб бўлмаган машқларни бажартириш жараёнида маънавий, ахлоқий, одоб сифатлари шаклланади.

Мавлуда БОЙХОНОВА,

2-ДМТТ тарбиячиси.