ГЎЗАЛ БАҲОРИМ

Либослари ярашган гўзал баҳорим,

Ифоринг бунчалар хушбўй, наҳорим,

Сен келсанг безанар еру заминим,

Соғиниб кутяпмиз сени баҳорим.

Қирларда мойчечак очибди ғунча,

Ром этар ўзига чиройи бунча.

Ҳидларин таратиб очилса лола,

Соғиниб кутяпмиз сени баҳорим.

Дарахтлар ям-яшил кийибди кўйлак,

Новдалар бирма-бир очибди куртак.

Қанчалар йўлингга бўлдим интизор,

Сен келсанг боғларим бўларкан гулзор.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.