ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

43-мактабда ўзбек адабиётининг буюк намояндаси, вафо ва садоқат куйчиси Зулфия Исроилова таваллудининг 107 йиллиги  муносабати билан «Баҳор келди сени сўроқлаб» номли адабий кеча ва туманимизда фаолият олиб бораётган ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга ижодкорлар Муҳаммаджон Нишонов, Адҳамжон Бегматов, Маҳбуба Ёқуббоева, Ҳошимжон Тўраев, актёр ва ижодкор Зуҳриддин Адашалиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътибор Юнусова, Дилмурод Абдиқаҳҳоров,  Маъруфжон Нишонов,  Гулистон МФЙ фаоллари, инспекторлари ва ота-оналар таклиф этилдилар.

Мактаб саҳнаси ўқитувчилар Маҳфуза Юлдашева ва Маҳмуда Холмирзаевалар томонидан байрамона баҳорий кўринишда безатилди. Тўгарак раҳбари Наргиза Раҳматиллаева томонидан каштачилик бўйича кўргазмалар ташкил этилди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Юлдашевнинг Зулфияхоним ижодига бағишланган сценарийси асосида ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди. Жийдакапа маданият марказининг ходимлари томонидан дилтортар қўшиқлар ижро қилинди. Тадбир якунида ММИБДЎ А.Қамбаров ташриф буюрган меҳмонларга  миннатдорчилик билдирди.

Моҳира ХОЛМИРЗАЕВА,

43-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.