КАТТА ЙЎЛ ТОРЛИК ҚИЛДИ

Уйчи-Жийдакапа автомагистраль йўли. Автоуловлар бир маромда ҳаракатланиб бормоқда. Ана шундай манзарада бирданига йўл талашиб, бир-бирининг ҳаракатига халал бераётган «Дамас» ва «Лабо» атрофдагилар эътиборини тортди. Бир зумда «Лабо»ни қувиб ўтиб, уни четга қисиб тўхтатган «Дамас»дан норинлик А.А. тушиб келди. Ўртада «Лабо» ҳайдовчиси билан тортишув юзага келди. Даҳанаки жанжалдан кўнгли таскин топмаган А.А. жисмоний куч ишлатиб, фуқаролар Р.У. ва С.Ҳ.ларга мушт кўтарди. Уларга тан жароҳати етказди. «Жаҳл чиқса, ақл кетар», – деганларидек, А.А.нинг муштумзўрлиги қимматга тушадиган бўлди. Энди у қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради.

Рауф ДАВРОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, капитан.