КИТОБГА ОШНО ЭТИБ…
Мактабимиз кутубхонаси томо-нидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда чекка маҳаллаларда «Кўчма кутубхона» ташкил этилди. Бундан маҳаллалардаги ўқувчи ва ота-оналар хурсанд бўлдилар. Ўзлари ёқтирган китобларни танлаб олдилар, кутубхонага аъзо қилиниб, номларига китобхон формулярлари очилди. Ҳозирги кунда 1700 нафардан зиёд ўқувчи, Файзиобод, Гумбаз, Ёркатай, Чўртук, Хўжаобод, Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси қамраб олинган.
Юртбошимиз: «Китоб ўқиган, ўз устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. «Катталар»га хушомад қилмайди. Унинг билими бор, илми бор. Мана нима учун китоб ўқинглар, деймиз. Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз», -деб бежиз айтмаганлар.
Биз – кутубхоначиларнинг олдимизда турган асосий вазифа мактаб ўқувчиларида янгича онгни шакллантириш, миллий қадриятларни тиклаш бўйича олиб борилаётган тарбиявий ишларни такомиллаштириш, кутубхоначилик-библиографияга доир билимларни, педагогикага оид энг яхши адабиётларни ҳамда маънавият, ахлоқ-одоб асосларини ўргатувчи, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар берувчи нашрларни тарғиб этиш, китобхонлар сўрови эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда уларнинг ахборот маданиятини кўтаришдан иборатдир.
Наргиза ТУРСУНОВА,
27-мактаб кутубхоначиси.

