МАДАНИЙ ҲОРДИҚ
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ва туман соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман маданият марказида маданий тадбир ташкилланди. Унга ҳар икки тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган кўп болали аёллар, ,,Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари, фаол аёллардан 300 нафари таклиф этилди.
«Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси Наманган вилояти бўлими билан ҳамкорликда вилоятимизда яшаб ижод қилаётган таниқли санъаткорлар, сўз усталари иштирокидаги концерт барчага байрам кайфиятини улашди.
Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,
таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси.

