«ОВЧИБУЛОҚ»ДА ЯНГИ МУАССАСА
Овчибулоқ МФЙ ҳудудида 50-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.
«Обод қишлоқ» дастури доирасида 6,5 млрд. сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур муассасада энг замонавий шарт-шароитлар яратилган. Машғулот хоналари, мусиқа зали, ошхона, ўйин, спорт майдонлари, сузиш ҳавзаси ҳавас қилса арзигудек.
180 ўринли мазкур муассаса биносининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқдилар.
Маросимда туман прокурори Шерзод Раҳимов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ мудири Эъзоза Турабоевалар иштирок этишди.
Дилдора ЮЛДАШЕВА,
туман Кенгаши депутати.

