ОНАМНИ СОҒИНДИМ

Эслаб қўяман бир бор,

Кўзим ёшга тўлганда.

Қани энди менинг ҳам,

Онам тирик бўлганда.

Бой бўлмасам ҳам майли,

Меҳри бўлса етарди.

Ширин кулиб гапирса,

Барча ғамлар кетарди.

Йиғламасдим туну кун,

Шодон юрардим доим.

Ўкинмасдим мен шу-чун,

Қизим десалар ойим.

Ҳеч ҳам бўлмасдим қўпол,

Фақат хурсанд қилардим.

Сўзларин икки бўлмай,

Қулоғимга илардим.

Кўнгли пок гулимни мен,

Доим асраб юрардим.

Агар қариб қолсалар

Ёнларида турардим.

Қайтинг, онам, ҳаётга,

Қадрингизни биляпман.

Тушда кўриб мен сизни

Жуда хурсанд бўляпман.

Райҳона ТУРҒУНПЎЛАТОВА,

5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.