САХОВАТ АЙЁМИ

«Камалак» мажмуасида туман ногиронлар жамияти аъзолари учун Наврўз байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унга 150 нафар имконияти чекланган фуқаролар таклиф қилинди. Шу куни тўрт нафар болакайнинг хатна тўйи бўлди. Туманимиздаги бир қатор саховатпеша ташкилотлар ҳомийлик қилиб, хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.