СОҲА ХОДИМЛАРИГА ЭЪТИБОР

«Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан «Мезбон» мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унга маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар, байналмилалчи жангчилар вакиллари таклиф қилинди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев соҳа ходимларини байрам билан самимий табриклашди.

Туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари, таниқли санъаткорлар Ҳамиджон Маллабоев, Умиджон Қорабоев маданий  хизмат кўрсатдилар.

Байрам якунида жонбозлик билан фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига туман ҳокимлигининг «Ташаккурномаси» ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Отабек ЖАЛОЛОВ,

туман Кенгаши депутати.