ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

Хабарингиз бор, яқинда Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур мулоқотда Юртбошимиз томонидан аҳоли саломатлигини таъминлаш ва соҳадаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев 33-оилавий поликлиникада бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Юртбошимиз томонидан очиқ мулоқотда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, имкониятлар ва берилаётган имтиёзлар бўйича тушунчалар бериб, аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат  кўрсатиш, тиббий кўрикни ташкил этиш, дори-дармон таъминотини яхшилаш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди.

Бундай очиқ мулоқот Хизирободдаги оила шифокор пункти тиббиёт ходимлари билан ҳам бўлди.