УЙЧИДА НАВРЎЗ

Туманимизда Наврўз сайли кўтаринки кайфиятда нишонланди. Барча маҳаллаларда сайллар бўлиб ўтди. Дошқозонда сумалаклар тайёрланди. Баҳорнинг тансиқ таомлари дастурхонга тортиқ этилди. Асосий байрам тантаналари халқ сайли тарзида Беруний маҳалласининг «Беруний» кўчасида ўтказилди. Тумандаги бир қатор ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан байрам ярмаркаси ташкил қилинди. Дошқозонларда ош дамланиб, нуронийларга эҳтиром кўрсатилди. Тадбиркор ва ҳунармандлар кўргазмалари билан қатнашдилар. Ёшлар вакиллари томонидан турли миллий ўйинлар, мусобақалар уюштирилди.

«Пахтакор» ўйингоҳи ҳудудида асосий саҳна ўрнатилиб, туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ва сектор раҳбарлари шодиёналарда қатнашиб, эзгу тилаклар билдиришди.

Байрам муносабати билан туман марказида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмар-каси ҳам ташкил қилинди.