ХОРИЖДА ҲАМ ҲУШЁРЛИК ҲАМРОҲ

Мамлакат келажи кўп жиҳатдан бугунги ёшлар таълим-тарбиясига боғлиқ. Шу боис жамият яхлит бир кучга айланиб, мана шу эзгу мақсад йўлида заҳмат чекмоқда.

Афсуски, айрим ёшларнинг радикал кучлар таъсирига тушиб қолиши ҳоллари ҳамон учрамоқда. Айниқса, ҳаётининг маълум бир даврини хорижий давлатларда ўтказиб келган ёшлар орасида бундай  таъсир доирасида қолиб кетганларни тез-тез учратасиз.

Махсус рейс билан Новосибирск шаҳридан Наманганга қўнган авиарейс пассажири Т.Э. ходимларимиз эътиборини тортди. Унинг шахсий буюмлари кўздан кечирилганда қўл телефони хотирасида юртимизда анъанавий бўлган ханафийлик мазҳаби ва мотурудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларни юзага келтирувчи мазмунга эга бўлган диний экстремистик руҳдаги маъруза сақлангани аниқланди.

Мазкур жараён юзасидан тўпланган ҳужжатларда фуқаро Т.Э.нинг Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик аломат-лари мавжуд экани аниқланди ҳамда қонуний ҳал этиш учун судга юборилди.

Қ.АБДУРАҲМОНОВ,

Наманган вилояти ИИБ ТХТБ ТГ катта терговчиси, майор,

Ш.ҚАМБАРОВ,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, катта лейтенант.