ЯШИЛЛИККА БУРКАНАДИ

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тума-нимизда кенг кўламда кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан Гулзор, Ҳуррият МФЙлари ҳудудида ёшлар вакиллари кўчат ўтқазиш тадбирларида иштирок этишмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мазкур ҳудудда фойдаланилмай турган бир гектар майдонда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилди. 500 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашишди.

Ҳашарга туман ҳокимлиги, ободонлаштириш бошқармаси, фахрийлар, диний идора вакиллари, МИБ туман бўлими, «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси ходимлари ҳам ҳисса қўшишди.

******

1-сектор ҳудудидаги Янгиер МФЙда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш тадбирлари бўлиб ўтди. Ҳар бир ўтқазилган кўчатлар туман ҳокимлигидаги штабда платформага киритилиб, экология бўлими томонидан ўрганилмоқда ва тасдиқланмоқда.

Ирригация бўлими томонидан Қумтўғон канали ҳудудида ҳамда ёрдамчи хўжалик ер майдонига 5000 туп терак кўчати  ўтқазилди.

Акрамжон АБДУҒАППАРОВ,

туман Кенгаши депутати.