ҚОБИЛИЯТИНГИЗГА БАЛЛИ, ДИЛДОРА
Баҳорнинг илк кунларида, туманимизга яна бир бор юксак ғолибликни Уйчи педагогика коллежи мактабгача таълим йўналиши 3-гуруҳининг фаол ўқувчиси Дилдора Йигиталиева тақдим қилди.
1 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси ва Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида «Ёш тарбиячи» кўрик-танлови ўтказилди. Танлов коллежи ва ўзининг фаолиятини ёритиб бериш, бадиий-ижодий фаолият намуналарини тайёрлаш, мен севган эртак каби шартлар бўйича бўлди. Ушбу беллашувда Дилдора 12 нафар тенгдош ўқувчилар ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Дилдора Йигиталиева орқали туманимиз мактабгача таълим бўлими, туманимиздаги илғор тажрибалари билан тинмай меҳнат қилаётган педагог-тарбиячилар вилоят раҳбарлари томонидан эътироф этилди.
Гулнора МУСАЕВА,
Уйчи педагогика коллежи ўқитувчиси.

