БАРЧАСИ ЁШЛАР УЧУН
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни турли тўгаракларга жалб этишда туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев раҳбарлигидаги 3-секторда ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Баландариқ МФЙ ёшлар етакчиси Рухсора Каримжонова ташаббуси билан маданий-маърифий, турли кўнгилочар тадбирлар ташкилланмоқдаки, бу барчага манзур бўлмоқда.
Яқинда маҳалла ёшлари ўртасида велопойга, спортнинг шахмат, шашка, футбол, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича мусобақалар, «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирландилар.

