БАҲОР
Фасллар келинчаги
Баҳорой кириб келди.
Баҳорой-ла кетма-кет
Байрамлар етиб келди.
Пиширар сингилжонлар
Кўк сома-ю, ҳалимлар.
Қайнайди қозон тинмай,
Қайнайвериб яримлар.
Роса тотли бўлади,
Наврўз таом-сумалак.
Болаларчи югуриб,
Учирарлар зўр варрак.
Муслима БУРХОНИДДИНОВА,
35-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

