ГИЁҲВАНДЛИК БАЛОСИ
Жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи ёт унсурлар ҳам худди зараркунанда паразитлар кабидир. Уларни зарарсизлантириш учун доимо ҳушёр бўлиш, ўз вақтида қарши кураш чораларини кўриш талаб этилади.
Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳам худди шундай.
Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. Рейд давомида ҳамюртимиз Р.Р. хонадони кўздан кечирилди. Хонадоннинг бир нечта жойига яшириб қўйилган турли идишларда шубҳали моддалар топилди. Улар дарҳол экспертизага юборилди. Вилоят ИИБ ЭКБ экспертининг экспертиза хулосасида ушбу «топилма» гашиш гиёҳвандлик моддаси экани тасдиқланди. Айбланувчи Р.Р. ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлди. Жиноят иши юзасидан айбланувчининг айбини исботловчи далилларнинг етарлилигини инобатга олиб айблов хулосаси туман прокурорига тақдим этилди.
Р.ДАВРОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, капитан.

