«ДАҲИЯКОТА»ДА ОИЛА ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ
«Обод қишлоқ» дастури асосида 780 миллион сўм маблағ эвазига қайта таъмирланган собиқ ҚВП биноси замонавий кўринишга келтирилиб, Даҳиякота оила шифокорлик пунктига айлантирилди.
Мазкур шифокорлик пунктининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари Амрилло Иноятов иштирок этиб, барчани самимий табриклади ва ушбу шифо маскани кўп йиллар халқимизга хизмат қилишини тилади.
Шифокорлик пункти маҳалланинг 3396 нафар аҳолисига малакали хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

