МИГРАНТЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туманимизда жорий йилнинг январь-март ойларида 797 нафар хориждан қайтиб келган мигрант мавжуд. Уларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш ҳам алоҳида эътиборда бўлмоқда.

Тумандаги барча секторларда мигрантлар билан учрашувлар ўтказилди. Ана шундай учрашув 1-сектор биносида ҳамда  Бирлашган маданият марказида бўлди. Унда  хориждан қайтиб келган 42 нафар меҳнат мигранти  қатнашди.

Учрашувда туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Нурматов, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги туман маркази бошлиғи Т.Мирзабоев, туман АБКМ раҳбари C.Абдураҳимовлар иштирок этиб, мурожаатларни тинглашди. Қабул давомида  айрим мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди, вилоят даражасида ҳал этиладиганлари назоратга олинди.

Мигрантларга туман АБКМ томонидан бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Бундай қабуллар туманнинг барча секторларида бўлиб ўтди.

Тожихон ОХУНОВА,

туман Кенгаши депутати.