МОЛ АЧЧИҒИ – ЖОН АЧЧИҒИ
Ҳамюртимиз Т.Қ. қўшни Қирғизистонда бир муддат ишлаб қайтади. Иш ҳақини банк орқали юборишни ваъда қилишгач, уйига келади. Бироз вақтдан сўнг қирғизистонлик таниши 400 АҚШ долларини олиб келиб беради. Уни сўмга алмаштириш ниятида турли дўконларга кириб кўради. Шундагина қўлидаги купюралар қалбаки эканини билади. Бир зумда шунча пулнинг йўққа чиқиши унга қаттиқ таъсир қилади. Арзонгаров қалбаки доллар олди-сотдиси билан шуғулланувчиларни ахтаришга тушади. Ва ниҳоят, харидор топилади. 100 АҚШ долларини 550 минг сўмдан келишади. Аммо ноқонуний савдо ниҳоясига етмади. Т.Қ. хари-дордан олган 2 млн. 200 минг сўмни санаб олаётганда Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Суд Т.Қ.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига асосан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини берди.
Ш.ҚАЮМОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи.

