СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ
Туман марказидаги «Пахтакор» ўйингоҳида ана шу шиор остида марафон ҳамда пресс тур бўлиб ўтди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.
Фахрий аёллар ва ёшлар вакиллари марафонда фаол иштирок этдилар.
Пресс турда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаевлар иштирок этишди.

