ТЕМУРИЙ АВЛОДЛАРИ
1-ИДУМнинг тарбия фани ўқитувчиси Дилдора Давронова етакчилик қилаётган 5-«А» синф ўқувчилари ҳамда «Комил инсон» тўгараги иштирокчилари туман ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Темурий авлодлари» номли маънавий-маърифий тадбир Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланди. Тадбирда Нодирбек Абдухалилов Амир Темур сиймосини гавдалантирди. Ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Мадина Зокирова, Ойдина Боқижонова, Дилноза Боқижонова, Дилобар Ёқубжонова, Беҳруз Мирзамаҳмудовларнинг чиқишлари барча тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Туман АКМ томонидан «Амир Темур – буюк саркарда» мавзусидаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Марказнинг ахборот-библиография хизмати раҳбари Жамила Пўлатова «Амир Темур – буюк шахс» мавзусидаги адабиётлар шарҳи ва тавсия рўйхатини китобхонларга тавсия қилди. Тадбир давомида Темур ўгитларидан намуналар айтилди.
Дилфуза АТАҚЎЗИЕВА,
туман АКМ мутахассиси.

