ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИГА ТУҲФА
Бундан уч йил аввал Мевазор МФЙ ҳудудидаги бўш, фойдаланилмай турган ерда тадбиркор Ваҳобжон Мирзаев ташаббуси билан иссиқхоналар ташкил этилган эди. Жами 40 сотих бўлган мазкур иссиқхонанинг 10 сотихида лимонария ҳам ташкил қилинган, 30 сотихида эса бодринг, помидор етиштирилади.
-Февраль ойида 11 минг туп «Наврўз» бординг кўчатидан ўтқазган эдик, -дейди тадбиркор Ваҳобжон Мирзаев. -Кўриб турганингиздек бугун ҳосилга кирди. Кун ора 600 килогача ҳосил олиб, халқимиз дастурхонига тортиқ қиляпмиз. Бешта доимий ишчи ўрни ҳам яратганмиз.

