ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 23 июл куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъетларининг мурожаатларини кўриб чиқишда шахсий масулиятини ошириш, мурожааларни адолатли ва холисона кўриб чиқиш, бу соҳада қонун билан белгиланган тартиб қоидаларга қатъий риоя этиш, халқнинг муаммоларига ечим топиш орқали уларни рози қилиш каби вазифалари белгиланган.

Мазкур йиғилишнинг 38-сонли баёнида “Адлия вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан назорат режаси” ижроси доирасида адлия органларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиб бориш вазифаси топширилган.

Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда бўлим томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Уйчи туман бўлими, Давлат кадастрлари палатаси Уйчи туман филиали ва бошқа бир қатор ташкилотларда мазкур қонун ижроси ўрганилди.

Ўрганиш натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда 100 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман адлия бўлими томонидан тегишли таъсир чоралари киритилиб, айбдор шахслар қонунда белгиланган жавобгарликка тортилди.

Уйчи туман адлия бўлими ўз ваколатлари доирасида тумандаги ташкилотлар томонидан аҳоли мурожаатлари соҳасида қонунчиликка риоя этилаётганлиги аҳволи юзасидан назорат тадбирларини давом эттиради.

Баҳодир ҚОДИРОВ,

Уйчи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.