ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА ЯНА БИР ИМКОН

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2022 йил 14 март куни 4-сектор биносида жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Б.Обидов раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Мажлисда туман ИИБ пробация гуруҳи шахсий таркиби ва пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётган 23 нафар назорат остидаги шахс иштирок этди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида, содир этган қилмишлари учун судлар томонидан ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилиниб, пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган, ўрнатилган қўшимча чеклов (тақиқ), мажбуриятлар берилган назорат остидаги шахслар томонидан мажбуриятларга амал қилиниши устидан олиб борилаётган назорат аҳволи, жазони ўташда юзага келаётган турли хил муаммо, тушунмовчиликлар ҳамда соҳага оид таклифлар бўйича ўзаро фикр алмашиниб, мулоқот ўтказилди.

Туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномасига асосан туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги жами 7 нафар назорат остидаги шахснинг иши кўриб чиқилди, шундан 6 нафари муддатидан олдин шартли озод қилиниб, 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахснинг жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Тадбирда қатнашган жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар суд томонидан тайинланган жазосини ўташ билан бо\лиқ муаммолар ва суд-ҳуқуқ тизими бўйича берилган саволларга судья ва прокуратура ходими, пробация гуруҳи масъул ходимлари томонидан тушунчалар берилди.

Ж.СОЛИЕВ,

туман ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори, майор.