ЯПОНИЯЛИК МЕҲМОНЛАР «ПАСТГУЗАР»ДА

Пастгузар МФЙдаги «Кашта ўргатувчи» МЧЖ фаолиятини ўрганиш мақсадида Япониядан меҳмонлар ташриф буюришди. Улар маҳалла ҳунармандлари фаолияти билан танишиб,  маҳсулотлари нафақат қўл меҳнатида ясалгани, балки бозор иқтисодиёти шароитига мос эканлигини ҳам таъкидлашди.

Меҳмонлар туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Нурматов ҳамда Республика вакиллари, ҳоким ёрдамчиси томонидан кутиб олинди.

Маълумот учун, ҳоким ёрдамчиси томонидан мазкур МЧЖ фаолиятини ривожлантириш ҳамда 20 та иш ўрни яратиш бўйича 225 млн. сўмлик лойиҳа  бошланган ва  кооперация йўналишида янги лойиҳани ишга тушириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Ғанишер ЖЎРАЕВ,

туман Кенгаши депутати.