КЕКСА ВА НОГИРОНЛАРГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ
Дастурга (https://t.me/huquqiyaxborot/11107) кўра, 2022 йилда:
🔘 Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:
➖ ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
➖ “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
➖ кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.
🔘 Қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:
👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
👉 қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
👉 ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.
☑️ Шунингдек, жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади.
💰 Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.
Дилбархон МИРЗАЕВА,
Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси.

