СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!

Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙ  Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади. Мазкур  маҳаллада ташкил этилган  «Сен дунёга кераксан, аёл!» деб номланган маънавий -маърифий  тадбир унда қатнашган кекса-ю ёшга олам-олам қувонч бахш этди.

Тадбирда маҳалланинг  оқила аёллари, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар  қатнашдилар.

Уйчи туман ҳокимининг  ўринбосари С.Аҳмадалиева сўзга чиқиб, янгиланаетган Конституциянинг мазмун-моҳияти, аёлларга яратилган имкониятлар ҳақида тушунча берди.

Туман маданият маркази хонандалари иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.