ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ
«Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан туманимизда ҳам эрта тонгдан байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Даставвал туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бошлиқлари иштирокида гулчамбарлар қўйилди.
Мотамсаро она ҳайкали пойига тумандаги бир қатор ташкилот, корхоналар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам гулчамбарлар қўйиб, марҳумларни ёд этишди, ҳурмат-эҳтиромларини кўрсатишди.
Мотамсаро она хиёбонида ўзгача шукуҳ ҳукмрон. Яшил майдонлардаги ўзгача тароват, қўйилган турли суратлар ва безаклар, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан янграган куйлар, туман ХТБга қарашли мактабларнинг тарих фани ўқитувчилари ҳамда туман маданият маркази томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, ижро қилинган қўшиқлар тадбир мазмунини янада бойитди.
«Ветеран» жангчи фахрий ва ногиронлар туман бўлинмаси аъзолари ҳам байрамни шоду хуррамликда қарши олдилар.
Тантанали маросимда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.

