МАҲАЛЛАДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАСКАНИ

Оқтош МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган қурилиш институтининг 7-ўқув биносида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилди.

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган хатловда мазкур бино  фойдаланилмай, бўш турганлиги аниқланган эди. Ҳозирда мазкур бинода тикувчилик, пазандачилик, дастурчи, сартарошлик, электрик ва пайвандчи йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил қилинди. Бунинг натижасида 51 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ўқув курслари 3 ойдан иборат бўлиб, бепул. Касб-ҳунарни тамомлагандан сўнг битирувчиларга йўналишлар бўйича тегишли сертификатлар берилади ҳамда ушбу сертификат орқали субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу ўқув масканда жорий йил якунига қадар 126 нафар фуқарони касбга ўқитиш режалаштирилган.

Азизбек АБДУҒАНИЕВ,

ЎзЖОКУ талабаси.