ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР
Бўлимимиз томонидан туман бўйича 123 нафар кекса пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахс туман ҳокимининг қарорига асосан ёлғизлар рўйхатига олинган бўлиб, уларга бўлим томонидан 13 нафар ижтимоий ходима бириктирилган. Бу ходималар ёлғиз кексаларнинг хонадонларига бориб, хизмат кўрсатишмоқда. Улардан бири Деҳқонобод МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Муқаддас Бегматовадир. Ижтимоий ходима Зуҳрахон Сайфиддинова унга намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳар байрамда ҳомийлар томонидан моддий ва маънавий ёрдам берилиб, саломатлигини мустаҳкамлаши учун бўлим томонидан сиҳатгоҳга йўлланма ажратилади. Муқаддас бу кўрсатилаётган ёрдамлар учун бўлим раҳбариятига, мутахассис Б.Йўлдошев, ижтимоий ходима З.Сайфиддиноваларга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Рамазон байрами муносабати билан Бўёғон, Мирзаравот МФЙларида яшовчи биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Алибек Мадраҳимов, Минаввархон Садриддинова, Гулистон, Шифокор МФЙларда истиқомат қилувчи ёшга доир пенсионерлар Ҳамидулло Ходжаев, Зулфияхон Мирзаеваларга сектор вакиллари билан биргаликда ногиронлар аравачаси топширилди.
Маҳаммаджон ҲАЙДАРОВ,
туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

