«БИР НУРОНИЙ ЎН ЁШГА МАСЪУЛ»
Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Бир нуроний ўн ёшга масъул» кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда туманларда ғолиб бўлган МФЙларнинг кекса фахрийлар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари ўзаро беллашдилар.
Уйчи тумани шарафини Қумтепа МФЙнинг кекса фахрийлар маслаҳат гуруҳи раҳбари Маъруфжон Юлдашев муносиб ҳимоя қилиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

