БУЮК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА…
Истиқлол. Бу сўзнинг маъно-мазмуни йиллар ўтган сари қалбларда алланечук ғурур ва ифтихор туйғуларини тобора алангалатиб, дилларни мавжлантириб келмоқда.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллик тантанасини барча соҳа эгалари кўнглида улкан ютуқлар билан қарши олиш ва булар неча авлод ота-боболаримиз азалий орзу-истаклари рўёби олдидаги эҳтиромларини муносиб изҳор этишдек хотиржамлик ҳисси мужассам.
Мен ҳам ёш педагог сифатида янги ўқув йили олдидан улкан мақсадларни ўзимга дастуриламал қилиб олдим. Ёш авлодни мустақил Ватанимизга муносиб бўлган баркамол инсон этиб тарбиялашда куч-ғайратим, устозлардан олган ўгитларим, ҳамкасбларим улашган билим ва кўникмалар, ота-онамнинг ҳалол ош тузи ҳаққи бор маҳоратимни сарфлашга аҳд қилдим. Ўйлайманки, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз-Мустақиллик куни арафасида бундай эзгу мақсадларни қалбига жо этган ҳамюртларим, тенгдошларим беҳисоб. Аминманки, бундай ёшларнинг сафи ҳам кенгайиб бораверади.
Сорахон ИБРАГИМОВА,
1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси.

