ИМКОНИЯТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

«Ташаббусли бюджет» дастурида ғолибликка эришган Жийдакапа маҳалласининг 3100 метрдан ортиқ ички кўчалари асфальтланмоқда.

Мазкур маҳаллада 4352 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла жамоатчилигининг ўзаро бирдамлиги ва ташаббускорлиги туфайли «Ташаббусли бюджет» дастурида ғолибликка эришилди.

2023 йилнинг биринчи мавсумида аҳоли ўз кўчаларини обод этиш борасида ташаббус кўрсатиб, 6545 та овоз тўплашга муваффақ бўлди. Таклифни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1 млрд. 400 миллион сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда «Саноат» кўчасининг 3100 метрдан зиёд ички йўлларига асфальт бетон қопламаси ётқизилиб, йўллар равон бўлмоқда.

Ф.НЕГМАТОВ,

туман иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси.