ҲАРОМ ЛУҚМА ҲАЛОЛ РИЗҚНИ ҚИЯР

Наманганлик Д.А. рисоладагидек кун кўрарди. Халовати бор эди. Тинчгина МЧЖ ишчиси вазифасида ишлаб, оиласини ҳалол пешона териси билан таъминлаб келарди. Нима бўлди-ю, топаётган ризқи унга камдек туюлди. Қўшимча маблағни ноқонуний йўл орқали топишга интилди.

Яъни ЖИБ Уйчи туман суди томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган танишини муддатидан аввал жазодан шартли равишда озод қилдириб беришни ваъда қилди. Хизмати эвазига 500 АҚШ доллари сўради. Бироқ жиноий режа режалигича қолиб кетди. У келишилган пулларни олаётганда тезкор гуруҳ томонидан ушланди.

Д.А. ушбу қилмиши учун ЖИБ туман суди ҳукми билан 16 млн. 500 минг сўм миқдоридаги жазога тортилди.

Ҳаром пуллар ўзи билан бир қанча ризқу насибангни тортиб кетади. Қаҳрамонимиз Д.А.нинг қисмати бунга яна бир далил-исбот бўлди.

Икромжон ЖАКБАРОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси катта инспектори.