«20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС» ДАСТУРИ

Айни шу дастур ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам бир қатор режалар белгиланган.

1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙда фаолият олиб бораётган «Зинама зина юксалиш» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш, етти хил турдаги минерал ўғитлар етказиб бериш йўлга қўйилган. Бу ерда ҳозирда 5 та доимий иш ўрни яратилган.

-«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури ижросини таъминлаш мақсадида Кесканёр, Янгиҳаёт МФЙларида 300 миллион сўм имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг шахсий маблағи ҳисобидан қўшимча 10 та дала дўкони ташкил этиш кўзда тутилган, -дейди Кесанёр МФЙнинг ҳоким ёрдамчиси Анваржон Жўраев. -Бу лойиҳа ишга тушса, келгусида 55 та доимий ишчи ўрни яратилади.

Авазбек АБДУЛЛАЕВ,

туман Кенгаши депутати.