БАЙРАМ ТУҲФАСИ
Ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талаблари эътиборга олиниб, уларга байрам совғаси туҳфа этилди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби О.Исақов иштирокидаги тадбирда ногиронлиги бўлганларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.
Шу куни туман ҳокимлиги, «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан 15 нафарига ногиронлар аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 9 нафарига қўлтиқтаёқ, 2 нафарига махсус ҳасса, 3 нафарига юриш мосламалари берилди.
Улуғбек МАҲКАМОВ,
туман Кенгаши депутати.

