«ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УНУТМАЙДИ»

1-сонли касб-ҳунар мактабида Наманган вилоятидаги барча «Ватанпарвар» ташкилотлари, туман ҳокимлиги, мудофаа бўлими, нуронийлар кенгаши, маданият маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан «Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо этган хизматчи ва ички ишлар тизими ходимларининг фарзандлари иштирокидаги маънавий-маърифий тадбир якунида эсдалик совғалари топширилди.

Анваржон АЗИЗОВ,

туман Кенгаши депутати.