«СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ВА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС – БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЁТНИНГ АСОСИ»
1-сонли касб-ҳунар мактабида ана шу шиор остида 2023-2024 ўқув йили олдидан «Ижтимоий фанлар, табиий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ» мавзусида август кенгаши шўъба йиғилиши ўтказилди. Уни касб-ҳунар мактаби директори А.Ғаниев очди.
Маърузачилар томонидан малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари асосида ишчи ўқув режа ва ишчи дастурларини яратиш, амалий машғулотлар учун тарқатма ва дидактик материаллар (портфолио, ўқитиш материаллари тўпламлари) асосида ҳамда амалий машғулотларга мавзудан келиб чиққан ҳолда амалий АКТ воситалари, жиҳоз ва ускуналардан фойдаланиш, дарс жараёнида янги инновацион педагогик технологияларнинг жорий этилиши тўғрисида маълумотлар берилди.
Йиғилишда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси вакили И.Каримов сўзга чиқиб, янги ўқув йилида соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

