«ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!»

Уйчида мустақиллик байрами тантаналари

Туман марказидаги «Мустақиллик боғи»да мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тантанада туман ҳокими Ш.Мусаев сўзга чиқиб, барчани байрам билан самимий табриклади ва ўтган даврда туманимизда амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар  ҳақида тўхталди.

Пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, таниқли хонанда Сардор Таиров, туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш истеъдод эгалари иштирокидаги байрам концерти барчага хушнудлик бағишлади.