ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ УНУТИЛМАЙДИ

Собиқ мустабид тузум ҳукмрон бўлган 1930 йил бошлари диндор ва эътиқодли кишиларга нисбатан зўравонлик, сиёсий қатағонликнинг чўққиси бўлди. Бу даврда Ўзбекистондаги диндорлар, уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Ана шу мудҳиш даврларда Уйчи туманидан ҳам 68 нафар фуқаро репрессия қурбони бўлган. Уларнинг 8 нафари отувга ҳукм қилинган, 11 нафари қамоққа олинган ва 49 нафари сургун қилинган.

Қатағон қилинган ота-боболаримиз авлодларининг хонадонларида бўлиниб, уларга туман ҳокимлигининг байрам «Табрикномаси» топширилди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатағон йиллари қурбони бўлган Олмурут МФЙда яшаган Тўхтасинбой Сатторовнинг фарзанди Муҳаммадшокир Сатторов хонадонига ташриф буюрди. Самимий суҳбат давомида юрт асл фарзандларини асло унутилмаслиги ва улар абадий қалбларимизда яшаши билдирилди.

Абдулҳофиз СОБИТОВ,

туман Кенгаши депутати.