МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА
Мактабимизда «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унга Ҳожиобод маҳалла фуқаролари жалб этилди. Тадбирда туман маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари Ж.Қосимов, Г.Мирзара-ҳимова, масжид имом хатиби А.Собитов, шоир ва ёзувчи Р.Асқаровалар қатнашишди.
Меҳмонлар Юртбошимиз мурожаатларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик, тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Якунда мактаб директори М.Жамолиддинова сўз олиб, тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор қилди.
Насиба АБДУРАҲИМОВА,
8-мактаб директори ўринбосари.

