ЧЕТ ЭЛДАН ЁВВОЙИ ЎСИМЛИК ОЛИБ КЕЛИШ ТАРТИБИ
Баъзан чет элда ғаройиб ёввойи ўсимлик сотиб олишни ва уни уйга олиб келишни ёки аксинча, мамлакатдан олиб чиқишни хоҳлайсиз. Бироқ ушбу ҳаракатингиз контрабандага айланмаслиги учун нима қилиш керак?
Қонуний усуллардан бири олиб чиқиш ёки олиб кириш рухсатномасини олишдир. Ушбу рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилади.
Бунинг учун:
-давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилинг ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:
-ариза берувчининг маълумотлари;
-турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони. Ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони кўрсатилади;
-четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;
-олиб чиқиш учун асос – ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний ғамлаш (тўплаш) олишга рухсатноманинг тартиб рақами).
Хизмат кўрсатиш муддати: 15 иш куни.
Муҳиддин СИДДИҚОВ,
туман ДХМ мутахассиси.

